Серена Уильямс ғолибона юришни бошлади

Америкалик теннисчи Серена Уильямс Индиан-Уэллсе шаҳрида ўтаётган мусобақадаги иштирокини муваффақиятли бошлади.

Серана турнирнинг иккинчи даврасида беларуслик Виктория Азаренкони 7:5, 6:3 ҳисобида таслим қилди ва учинчи даврага йўл олди.

Энди "BNP Paribas Open" турнирининг 1/16 босқичида Уильямс испаниялик Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!