Сересо: Гризманнинг "Барселона" билан келишган ягона нарсаси фақатгина уларга 3-4та гол уриш бўлиши мумкин

Мадриднинг “Атлетико” клуби президенти Энрике Сересо Торрес жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнинг ёзда “Барселона” ўтиш борасида келишиб олгани ҳақидаги хабарларга қуйидагича изоҳ бериб ўтди.

“Гризманнинг "Барселона" билан келишган ягона нарсаси фақатгина уларга 3-4та гол уриш бўлиши мумкин”, - дейди Сересо.

Маълумот учун, Гризманн Ла Лиганинг сўнгги 2та баҳсида ўз номига 7та гол киритишга муваффақ бўлди. “Атлетико” эса 4 март куни чемпионатнинг навбатдаги турида сафарда “Барселона” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!