Сергеев гол урган ўйинда жамоаси ғалаба қозониб, пешқадамга айланди (видео)

Қозоғистон чемпионати 24-тури доирасидаги "Қизилжар" - "Тобол" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, легионеримиз Игорь Сергеев бош билан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни очди. Иккинчи гол 77-дақиқада франциялик Жереми Манзорро томонидан киритилди.

Ушбу ғалаба натижасида "Тобол" очколари сонини 55тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда пешқадамга айланиб олди. Қуйида легионеримизнинг голини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!