Сергеев нима учун "Актобе"ни танлагани ва режалари ҳақида гапирди

"Актобе"нинг янги ҳужумчиси Игорь Сергеев клуб матбуот хизматига биринчи интервьюсини берди. Ўзбекистонлик ҳужумчи нима учун ушбу жамоани танлаганига изоҳ бериб ўтди.

- Игорь, "Актобе"га хуш келибсан! Қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпсан? Клубимизга келиш варианти қандай пайдо бўлди?

– Ҳиссиётлар фақат ижобий. Бу ерда эканимдан хурсандман. "Актобе" ҳақида фақат яхши гаплар эшитдим. Бу ерда жипслашган жамоа йиғилганини билардим. Коллектив жуда аҳил ва иноқ. Бу жамоага қандай қўшилдим? Агент менга бир нечта вариантларни таклиф қилди. Улар орасида Қозоғистон клублари ҳам бор эди. Сабабини билмадиму, қалбимга "Актобе" ўтирди. Шунинг учун бу жамоани танладим.

– Ўтиш ҳақида кўп ўйладингми? Ким билан маслаҳатлашдинг? Якуний қарор қабул қилишда ким ёрдам берди?

— Яширмайман, жуда кўп ўйладим. Салбий ва ижобий томонларни таққосладим. Ўйлаб ўтирмасдан дарҳол қабул қилишга ўрганмаганман. Ҳамиша ўз агентим билан маслаҳатлашаман. Бу ерда ўйнаган Александр Гейнрих ва Тимур Кападзе билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар "Актобе", шаҳар ва мухлислар ҳақида яхши фикрлар айтишди. Қайтарман, негалигини билмадим, аммо мен "Актобе"ни танладим.

— Жамоа Алексей Бага бошқараётгани муҳим омил бўлдими? Мураббий жамоани қандай услубда ўйнатаётганига эътибор қаратдингми? Услуб сенга маъқулми?

— Ҳа, бу жуда муҳим. Шубҳасиз, қайси жамоага, қандай мураббий қўлостида ўйнашга йўл олаётганим мен учун муҳим. У ёш ва истиқболли мутахассис. Қаерда ишламасин, ўша жамоани чемпионга айлантирган. Буларнинг барчаси қарор қабул қилишимда муҳим роль ўйнади. У билан юзма-юз гаплашиб олиш муҳим аҳамиятга эга бўлди. У менда яхши таассурот қолдирди.

Алексей Анатольевич ақлли мураббий, нимани хоҳлаётганини, мақсадга қандай эришиш мумкинлигини яхши билади. Энг камида тўғри фикрламоқда. Аниқ режа ва стратегияга эга. Бу муҳим. Кўп мураббийлар нималарнидир гапирадию, аммо амалда бошқа иш қилади. Бага эса ундай эмас. У берган саволларимнинг барчасига жавоб берди. Бу эса менинг қароримга таъсир кўрсатди.

Футболга келсак, мен БАТЭ ва "Жальгирис"нинг ўйинларини томоша қилдим. Унинг футболи менга мос, деб ўйлайман. Кейинчалик ҳаммаси кўринади...

– Янги мавсум олдидан мухлисларга тилакларинг...

– Табиийки, фақат яхши тилаклар. Мен қўлимдан келган барча ишни қиламан. Жамоа олдига энг юқори мақсадларни қўйган. Мен ҳужумчиман – вазифам гол уриш. Агар мен гол урсам, ғалаба қозонамиз. Юз фоиз боримни бериб ўйнашга ҳаракат қиламан. Бу ерда барчасини ютмоқчиман. Мухлисларга сабр тилайман. Келинг ва бизни қўллаб-қувватланг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Karimov Sardor
20/02/2021 17:07
Bitta xabarda shuncha xato!!! So'z qo'shimchalari degan narsalar bor! Nashr lar shunaqa xato qilsa, ya'ni oliy ma'lumotli 4 yil o'qigan journalistlar. Qolganlardan nima kutish mumkin ehhhh...