Сергей Арслонов: "Фаолиятимни "Сурхон"да давом эттираётганимдан жуда хурсандман"

“Сурхон” клуби бош мураббий Сергей Арслонов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Якунига етган мавсумда термизликлар ушбу мутахассис бошчилигида Суперлигада жамоа тарихидаги энг яхши натижани такрорлади ва кўпчиликда илиқ таассурот қолдира олди. “Сурхон” матбуот хизматининг хабар беришича, Арслонов билан шартнома 1 йилга узайтирилган. 

"Ўз тарихи, фалсафаса, ҳужумкор футбол йўналишига эга бўлган клубда қолиб, фаолиятимни давом эттираётганимдан жуда хурсандман", - дейди Сергей Арслонов.

типв

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!