Сергей Фомин "Shymkent Open"да тенгсиз бўлди

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган "Shymkent Open" мусобақаси ҳамюртимиз Сергей Фомин бош совринни қўлга киритди.

Сергей мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида россиялик Алексей Захаров билан бош соврин учун рақобатлашди. Ушбу учрашувда теннисчимиз тажрибали рақини 2:6, 6:2, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Бу ғалаба эса С.Фомин учун "Shymkent Open"нинг бошс совринини келтирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мазкур мусобақада бошқа бир теннисчимиз Санжар Файзиев ғолиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!