Сергей Ковалёв Бектемир Мелиқўзиев билан жанг борасида ўз фикрини билдирди
Ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Сергей Ковалёв 30 январь куни Москвада Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Бектемир Мелиқўзиев билан жанг қилади.
“Узоқ танаффусдан сўнг, жаҳон чемпионлигини қайтариш йўлини бошлаганимдан хурсандман. Жанг Россияда бўлиб ўтиши менга кўпроқ туртки ва куч бағишлайди. Мен ҳамюртларимни чиройли ғалаба билан хурсанд қилмоқчиман”, - деди Ковалёв.
Эслатиб ўтамиз, Ковалёв 2019 йил ноябрь ойида Сауль Aльваресга ютқазиб, WBO чемпионлигидан маҳрум бўлганди.
Фикрлар