Сергей Ковалёв блогер Жейк Полни таъзирини бериб қўймоқчи

  • 4 апрель, 2022, 11:08
  • 0
  • Бокс

Ярим оғир вазн (79,378 кг) тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв 14 май куни Калифорнияда Тервел Пулевга қарши биринчи оғир вазн тоифасидаги дебютидан сўнг блогер Жейк Пол билан тўқнаш келишга тайёрлигини айтди.

“Жейк Пол билан жанг қиламизми? Мен тайёрман, - деди Ковалёв ТМЗ нашрига. Ва мен уни нокаут қиламан. Рингга қайтишимга ижозат беринг, кейин биз ҳар қандай жанг қилишимиз мумкин”.

Эслатиб ўтамиз,  39 ёшли Сергей Ковалёв 2019 йилнинг ноябрь ойида Сауль “Канело” Aльваресга ютқазганидан бери рингга чиқмади ва энди биринчи оғир вазн (90,718 кг )  тоифасида рингга қайтиш ниятида. Яқинда унинг промоутери Кети Дува, агар у муваффақиятли дебют қилса, Ковалёв янги вазнда чемпионлик учун курашишни режалаштираётганини тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!