Сергей Ковалёвнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвнинг (34-4-1,29 КО) навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.
У болгариялик Тервел Пулевга (16-0,13 КО) қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 14 май куни Калифорнияда ташкил этилади. Жанг ўн раунддан иборат ва биринчи оғир вазн тоифасида ўтказилади.
39 ёшли Тервел Пулев оғир вазн тоифасида ўз фаолиятини олиб борадиган Кубрат Пулевнинг (28-2-14 КО) укаси саналади. У Лондон Олимпиадасининг бронза медали совриндорига айланган ва профессионал рингда мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Ковалёв маълум бир вақт ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов қўл остида ҳам машғулотлар олиб борган.
Фикрлар