Сергей Ковшов: «Шўртан»га Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган
Ғузорнинг «Шўртан» клуби бу йил ҳам про-лиганинг «А» гуруҳида қатнашади. Хабарингиз бўлса, у ерда яна мураббий ўзгарган. Ўтган йили жамоани Ёрқин Назаров бошқарганди. Бу йилдан эътиборан эса «Шўртан»га Сергей Ковшов бош мураббийлик қилмоқда. Бунгача бир қатор клубларда ишлаган мутахассиснинг навбатдаги қадами қандай бўларкин? У муаммолар гирдобида қолган «Шўртан» билан натижа кўрсата оладими? Мураббий билан суҳбатда шу ва яна бошқа саволларга жавоб олдик.
Тажрибали мутахассиснинг сўзларига кўра ғузорликлар бу йил Суперлига йўлланмаси учун курашишади.
- Эшитишимча, мураббий ва футболчилардан бўлган қарздорликлар деярли ҳал қилинган. Чемпионат давомида барча қарздорликлар бартараф этилади. Бизнинг олдимизга эса Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бемалол ушбу мақсад учун курашяпмиз.
Сергей Ковшов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар