Сергей Лушчан: Натижа учун мухлислардан узр сўрайман

 

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилмоқди. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан” билан куч синашди.

Мазкур беллашувдан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан журналистлар саволларига жавоб берди.

- Мен биринчи навбатда мухлислардан узр сўрайман. Улар бизни қўллаш учун келишганди. Аммо биз мағлубиятга учрадик. 

"Бунёдкор" кетма-кет 2 та ўйинда қизил карточка олди. Жамоадаги интизом борасида нима дея оласиз? 

- Тўғриси, мен нимадир дея олмайман. Чунки биз ҳар доим футболчиларга уқтирамиз. Лекин... Очиғи мен бу ҳолатни изоҳлай олмайман. 

Бугунги тактик ўзгаришларни қандай изоҳлайсиз? 

- Машғулотларда ҳар хил тактикаларни синовдан ўтказамиз. Бу табиий ҳол. Аммо бугун биз ўйлаган режалар амалга ошмади. Достонбек Ҳамдамов ўйинни ташкил қилиш борасида ажойиб ҳаракат қила олади. Отабек Шукуров ҳам майдонни бошқариш қобиляти бор. Лекин у бугун ўз ўйинини намойиш эта олмади.

"Бунёдкор" одатда тезкор ҳаракат қиладиган жамоа. Аммо бугун ундай жамоани кўрмадик. Бунинг сабаби нимада?

- Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди. Бу катта йўқотишлар эди. Ҳамдамовнинг ўзи нимадир қилиши қийин эди. Чунки жамоада унинг шериклари йўқ эди.

Жамоа 3 та турдан бери мағлуб бўлмоқда. Бунинг учун мураббийни алмаштириш керакми ёки муҳитни?

- Буни кўпроқ раҳбарлар ҳал қилади. Агар мураббий алмашиб натижа яхшиланадигн бўлса, мен тайёрман.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!