Сергей Павлович билан жанг Алекс Перрейра учун сўнггиси бўлиши мумкин!
UFC собиқ чемпиони Майкл Биспинг бразилиялик нокаутчи Алекс Перрейранинг кейинги қадами ҳақида фикр билдирди.
"Поатан"нинг оғир вазнда қолишга рози бўлиб, 12 декабрь куни "UFC 335" турнирида Сергей Павловичга қарши жангни қабул қилгани британиялик мутахассисни хавотирга солмоқда.
"Алексни жуда ҳурмат қиламан. Лекин одамлар негадир мен уни ёқтирмаслигимни таъкидлашади. Бу мутлақо нотўғри. Энди Перрейра "UFC 335" турнирида Сергей Павловичга қарши октагонга кўтарилади. Бироқ бу ерда бир савол туғилади: ушбу баҳс Перейранинг карьерасига нуқта қўйиши мумкинми? Мен албатта шундай бўлади, демоқчи эмасман. Ҳатто у мазкур тўқннашувда ғолиб чиқиши ҳам мумкин. Бироқ "Поатан" жуда статик жангчи. Ҳа, унинг зарбалари ўта хавфли. Лекин Алекс рингда енгил ва чаққон ҳаракатланмайди. Оддий қилиб айтганда, Перрейра олдинга боради, ритмни топади ва — "бам"! Битта зарба билан рақибни ўчириб қўяди. Бу ўрта вазнда, рақибларингдан баландроқ ва каттароқ бўлганингда жуда яхши ишлайди. Кўп ҳолларда ярим оғир вазнда ҳам шу нарса унга ёрдам берди. Бироқ оғир вазнда бу услуб унчалик самара бермаслиги мумкин", — дея Биспингнинг сўзларини келтирди "MMA Mania".

Фикрлар