Сервер Жепаров бугун Теҳронда тиббий кўрикдан ўтади
Ads

Аввал хабар берганимиздек, Эрон чемпионати иштирокчиси Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровни ўз таркибига қўшиб олиш учун футболчига бир ярим йиллик шартнома таклиф қилиши кутилаётган эди.

Бир неча соатлар аввал эса «Истиқлол» клубида фаолият олиб борадиган ишончли манбанинг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, томонлар шартнома имзолаш борасида якуний қарорга келишган.

Бироз аввал эса, Эрондаги бу ишончли манбанинг SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришича, Сервер Жепаров кеча кечқурун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига етиб борган. Терма жамоамиз аъзоси бугун эрталаб тиббий кўрикдан ўтади.

SPORTS.uz  ахборот портали Сервер Жепаров трансфери бўйича воқеалар ривожини узлуксиз кузатиб бормоқда ва янги маълумотлар пайдо бўлиши билан ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этилади. 

SPORTS.uz сайтини кузатиб боринг.