Сервер Жепаров
Ads

Кеча Эрон Про-Лигасида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Истиқлол” жамоаси сафарда “Саноати Нафт” клубига қарши баҳс юритди.

Ушбу ўйинда техронликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйиндаги ягона гол 18-дақиқада Каррар Жассим томонидан пенальтидан киритилди.

Ҳамюртимиз 57-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Эрон Про-Лигаси. 1-тур

“Саноати Нафт” – “Истиқлол” 1:0

Гол: Каррар Жассим(18 пенальтидан).