Серхио Рамос Мессининг олдига жўнайди

Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, “Севилья” ҳимоячиси Серхио Рамос АҚШ чемпионатига йўл олишни режалаштирмоқда.

Тажрибали футболчига МЛСнинг икки вакили – “Лос Анжелес Гэлакси” ва “Интер Майами”дан қизиқиш бор.

Маълумотларга қараганда, 38 ёшли испан ҳимоячиси “Интер Майами”ни танлаши мумкин.

Қизиғи шундаки, бу жамоада ўз даврида “Реал”га  сардорлик қилган Серхио Рамосга узоқ вақт ашаддий рақиб бўлган “Барселона”нинг собиқ юлдузлари Лионель Месси ва Луис Суарес тўп тепмоқда.

Рамоснинг ўзи ПСЖда икки мавсум давомида Лионель Месси билан бирга тўп тепиб, анча дўстлашиб ҳам қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!