Серхио Рамос: Неймар "Барселона"дан кетмаса, ўртамизда муаммо келиб чиқади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида “Барселона” билан ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг, каталонияликлар ҳужумчиси Неймар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз Неймар билан ўзаро яхши муносабатдамиз. Мен у билан футболка алмашдим ва умид қиламанки, бу унинг “Барселона” сафидаги сўнгги футболкаси бўлади. Акс ҳолда, ўртамизда муаммо келиб чиқади. Ўйлашимча, у ажойиб футболчи ва “Барселона”нинг муҳим ўйинчиси. Шу билан биргаликда у ўз келажагини ўзи ҳал қилади, – дейди Рамос Marca нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!