Серхио Рамос: Олимпиадада ўйнаш, менга қизиқарли
"Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Евро-2020 ўйинлари олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен Испания ғурури учун майдонга тушаётганимдан доим хурсанд бўламан. Пике билан бирга ( ўтган ой Пике Рамос билан бирга Олимпиадада ўйнаш истагини билдирганди) Олимпиадада ўйнаш, мен учун қизиқарли. Терма жамоанинг бошқа аъзолари билан ҳам биргаликда ушбу мусобақада иштирок этиш ёқимли бўлади. Албатта, агар бунинг имкони бўлса.
Пикенинг сўзлари мени ҳайрон қолдирмади. Биринчи навбатда, сўзсиз бу Европа чемпионати ва кейин кўрамиз. Мен қизиқаяпман, сабаби авваллари Олимпиадада иштирок этмаганман," - деди Рамос.
Фикрлар