"Севилья" АПЛ клублари нишонидаги футболчига нарх белгилади

"Севилья" ёзги трансфер вақтида ярим ҳимоячи Лукас Окампос билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда "Football Insider" хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, андалусияликлар етакчи футболчиси трансферидан 72 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Аргентиналик хизматига "Ливерпуль" ва "Вулверхэмптон" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Окампос жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!