"Севилья" етакчиларидан бири янги мавсумни "Интер"да бошлаши мумкин
Испаниянинг "Севилья" клуби ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли испаниялик футболчи "Интер" билан келишувга эришган. Унинг трансфери эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.
“Нерадзуррилар” Сарабияга 4 йиллик шартнома ва йилига 3 млн евро маош таклиф қилишмоқда.
Маълумот учун, Пабло Сарабия жорий мавсум “Севилья” таркибида 32та ўйинда иштирок этди ва 11та гол ҳамда 15та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг андалусияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар