"Севилья" етакчиси бу мавсум Ла Лигада бошқа майдонга тушмайди

“Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Эвер Банега Ла Лиганинг қолган қисмида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Marca нашрининг хабар беришича 30 ёшли аргентиналик футболчи чемпионатнинг ўтган 35-турида “Жирона”га (0:1) қарши баҳсда қизил карточка олгани учун 3та ўйинга, ва сариқ карточкалари ортиб кетгани боис яна 1та ўйинга дисквалификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, андалусияликларни мавсумнинг қолган қисмида “Леганес” (уйда), “Атлетик” (уйда) ва “Атлетико” (сафарда) жамоаларига қарши баҳс кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!