"Севилья" финалда "Рома"ни мағлуб қилиб, 7-бор Европа лигасини қўлга киритди 

Европа лигасининг финал ўйини "Севилья" - "Рома" ўртасида бўлиб утди. Унда Испания клуби пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 34-дақиқада Дибала ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Манчини ўз дарвозасини ишғол қилди ва имкониятлар тенглашди. Ўйиннинг қолган қисмида бошқа гол урилмади ва пенальтилар сериясида мурожаат қилинди. 

Шу тариқа, финалда "Севилья" "Рома"ни таслим қилиб, 7-бор турнир ғолибига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!