“Севилья” ярим ҳимоячиси Уссама Идрисси фаолиятини Голландия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Андалусияликлар Марокаш терма жамоаси аъзосини мавсум охиригача “Аякс”га ижарага берган.

Айтиш керакки, Идрисси учун Эредивизия бегона эмас. У “Фейеноорд” академиясини тамомлагач, 2015-2018  йилларда “Гронинген” ҳамда 2018-2020 йилларда АЗ клубида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)