Ads

“Севилья” клуби ҳимоячиси Клеман Лангле мавсум якунида “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, “Юнайтед” франциялик футболчини 35 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Лангле “Барселона”га ўтишга яқин турибди. Бироқ, 22 ёшли ҳимоячи ҳали ўз келажаги ҳақида ҳеч қандай қарорга келгани йўқ.

Маълумот учун, Клеман Лангле жорий мавсумда 35 учрашувда иштирок этиб, 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.