"Севилья" кучли учликка қайтиш имкониятини қўлдан чиқарди (видео)

Испания Ла Лигасининг 32-тур учрашувларига ҳам старт берилди. Турни “Севилья” ҳамда “Вальядолид” клублари баҳси бошлаб берди.

Андалусиядаги беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, 25-дақиқада Кико меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Лукас Окампос (83') майдон эгаларини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!