"Севилья" Марокаш терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш терма жамоаси ва “Жирона” клуби дарвозабони Яссин Буну фаолиятини “Севилья”да давом эттирадиган бўлди.

Буну ўтган мавсумни андалусияликлар сафида ижарада ўтказган эди. Мана энди у жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди. У “Севилья” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Буну ўтган мавсум “Севилья” сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!