“Севилья” Мората ва Йоветич хизматларига қизиқмоқда
Ads

Испаниянинг “Севилья” жамоаси “Челси” ҳужумчиси Альваро Мората ва “Монако” вакили Стеван Йоветич хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича, ҳар икки футболчи айни вақтда клубдаги ҳолатидан норози. Шунга қарамай, андалусияликлар ҳужумчилардан бирини қўлга киритиши осон бўлмайди.

Аввалроқ “Севилья” ҳужумчиси Луис Мурьель мавсум охиригача “Фиорентина”да қолиши маълум бўлди. Томонлар 27 ёшли футболчининг ижара муддатини трансфер ҳуқуқини сотиб олиш мажбуриятини билан мавсум якунигача чўздирди.