"Севилья" "Реал" посбонини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" дарвозабони ва ҳозирда "Реал"да ижарада ўйнаётган Кепа Арризабалага фаолиятини Испаниянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин. "Todofichajes" нашрининг хабар беришича, "Севилья" испаниялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Андалусияликлар ёзги трансферлар ойнасида Кепа билан шартнома имзоламоқчи. Клуб вакиллари аллақачон Арризабалаганинг агенти билан музокарага киришган. Испания чемпионатининг жорий мавсумида 29 ёшли футболчи 12 та ўйинда майдонга тушиб, олти ўйинда тўққизта гол ўтказиб юборди ҳамда олти беллашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ла Лиганинг 25-туридан кейин “Севилья” 24 очкога жамғариб, турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!