"Севилья" "Реал"га етиб олди

Ла Лига 9-туридан ўрин олган "Сельта" - "Севилья" - учрашуви ниҳоясига етди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда андалусияликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 54-дақиқасида Рафа Мирнинг урган голи бахс тақдирини ҳал қилди. 

Мазкур натижадан сўнг Лопотеги шогирдлари очколари сонини 17 тага етказиб олиб, бу борада "қироллик клуби" билан тенглашиб олди. 7 очко тўплаган виголикларни ҳавфли зонадан 1 очко ажратиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!