"Севилья" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади
Сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Гудель фаолиятини "Севилья"да давом эттирадиган бўлди.
Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли футболчи андалусияликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, Гудель “Севилья”га эркин агент сифатида келиб қўшилган.
Маълумот учун, Гудель шу кунгача Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби футболчиси ҳисобланар эди. У сўнгги мавсумни Лиссабоннинг "Спортинг" клубида ижарада ўтказди ва 42та ўйинда иштирок этиб, 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар