"Севилья" тезроқ "Лион" ҳужумчисини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда

Испаниянинг "Севилья" клуби "Лион" форварди Мариано Диасни имкон қадар тезроқ сотиб олишга уринмоқда.

Гап шундаки андалусияликлар ёзги трансфер деразаси ёпилгунига қадар 25 ёшли доминиканлик футболчини қўлга киритишни мақсад қилишган.

Берилган маълумотларга кўра “Севилья” Диаснинг трансфери борасида “Лион”га расмий таклиф юборган. Бироқ, французлар ҳозирча ушбу таклифга рад жавобини беришмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар эса давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!