"Севилья" ярим ҳимоячиси Қатар клубига ўтади

"Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банега янги мавсумдан бошлаб "Аль-Шабаб" шарафини ҳимоя қилишни бошлайди. Бу ҳақида Саудия Арабистони клубининг расмий саҳифаси хабар бермоқда.

31 ёшли аргентиналик футболчи Осиё клуби билан уч йиллик шартнома имзолади. Банега мавсумнинг қолган қисмини "Севилья" сафида ўтказади ва 2020-йил ёзида "Аль-Шабаб" ихтиёрига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ярим ҳимоячи испан клуби билан шартномасини узайтирмаслиги ва мавсум сўнггида эркин агент сифатида клубни тарк этиши ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!