"Севилья"га аргентиналик зўр ҳимоячи келмоқда

Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Гонсало Монтиэль фаолиятини Европада давом эттиришга яқин турибди.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг хабар беришича, "Севилья" 24 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган. Унга кўра, томонлар ўзаро 2026 йилга қадар тузилган шартнома имзолайди.

Гонсалонинг трансфери андалусияликларга 8 миллион еврога тушиши айтилмоқда. Футболчи эртага Испанияга учиб кетиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Монтиэль испания фуқаролигига ҳам эга. Шу сабабли у "Севилья"да легионер ҳисобланмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!