"Шабаб Ал-Аҳли" ўйинида 7та гол урилди. Машариповдан 2 ассист!

Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизионининг 18-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Алҳи" – "Хаур Факкан" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Голларга бой кечган учрашувда дубайликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз Машарипов учрашувни захирада бошлади. Жалолиддин 81-дақиада Картабия ўрнига майдонга тушди. Легионеримиз қолган дақиқаларда иккита ассистни амалга ошириб, жамоасининг ғалаба қозонишини таъминлади.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин "Шабаб Ал-Аҳли" очколар сонини 32та етказиб олди ва турнир жадвалида 5-ўринда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!