Шаҳбоз Умаров: Янги жамоага ўтганим олдинга ташланган қадам

Жорий мавсумни илк бор легионер сифатида Беларусь чемпионатида ўтказган Шаҳбоз Умаров таътилга чиқди. “Энергетик-БГУ” сафида мавсумни ўтказган ҳамюртимиз келаси йилдан БАТЭ шарафини ҳимоя қилади. Умаров чемпионат якунлангач, sports.uz учун қуйидагиларни айтди:

- “Энергетик-БГУ” жамоасидаги фаолиятим давомида жисмоний томондан анча қўшдим. Шу билан бирга ўйин амалиётига эга бўлдим.

Ҳали БАТЭга қўшилганим йўқ. Ҳозирча уйдаман, таътил бўлгани учун қайтганман. Шу боис оилам даврасида дам оляпман.

БАТЭдаги мақсадларим? Ҳозирдан шошмай турайлик, аввал клубга қўшилишим керак ва кейин бу ҳақида гаплашамиз. Янги жамоамга қачон қўшилишимни ўзлари хабар беришади.

“Энергетик-БГУ” билан Минскка борганимдан кейин хайрлашаман. Албатта, янги клубга ўтганим мен учун олдинга ташланган қадам бўлади, - деди Шаҳбоз Умаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!