Шаҳноза Азаматова каратэ бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Ads

Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг Астана шаҳри Киокушинкай-кан каратэ бўйича Осиё чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Унда қитъамизнинг турли давлатлари ҳамда Ўзбекистондан спортчилар иштирок этишмоқда.

Кеча хотин-қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда ҳамюртимиз Шаҳноза Азаматова 65 кг вазнда финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди.

Бугунги беллашувларда эса яна уч нафар спортчимиз навбатдаги беллашувларини ўтказади.

60 кг: Азамат Жамбулов
-70 кг: Жалол Зоиров
+70 кг: Суҳроб Жўрақулов