Шаҳобиддин Зоиров ва
Ads

Термизда давом этаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Кеча ўтказилган чорак финал жангларидан сўнг ярим финалга йўл олган боксчилар аниқланди.

Узоқ вақт танаффусдан сўнг катта рингга қайтган Рио-2016 ғолиби Шаҳобиддин Зоиров (56 кг) чорак финалда бухоролик Баҳодир Баратовга умуман имконият қолдирмади ва ҳақли равишда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди у финал учун бўладиган жангда фарғоналик Мирзабек Мирзаҳалилов билан куч синашса, иккинчи ярим финал жуфтлигида “Uzbek Tigers” жамоаси вакиллари Абдулҳай Шораҳматов (Тошкент) ва Аброр Қодиров (Фарғона) ўзаро тўқнаш келишади.