Шаҳрам Ғиёсов - Эммануэль Тэйлор. Боксчилар кўз уриштиришди (видео)

  • 25 апрель, 2019, 16:02
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Унинг бу сафарги рақиби АҚШлик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз WBA интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Tecno

Мазкур жанг олдидан боксчилар кўз уриштиришди ва матбуот анжуманида қатнашишди. 

 

Маълумот учун, Шаҳрам ҳозирга қадар профи боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби - 29 ёшли Тэйлор эса 25 та жанг ўтказган ва шуларнинг 20 тасида ғолиб чиқиб, қолганида мағлуб бўлган.

Шунингдек, Тошкент вақти билан эртага тонгда эса боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангни МТРК "Sport" телеканали жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!