Шаҳрам Ғиёсов: Ниятларимиз амалга ошди

  • 1 апрель, 2021, 19:03
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 3 апрель куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Бугун "Ҳилтон" меҳмонхонасида боксчилар ва уларнинг мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди. Ушбу жанг оқшомида рингга кўтариладиган Шаҳрам Ғиёсов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

"Авваламбор, барчангизга Ассалому алайкум. Бундай лаҳзаларни кўрганимдан жудаям хурсандман. Ҳар доим биз Америкада меҳмон бўлардик. Энди ўзимизда жангларимизни ўтказиб, сиз мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бундай шароитларни яратиб берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бизнинг ниятларимиз ва орзуларимиз амалга ошди. Ҳаммангизни чиройли ғалабалар билан хурсанд қиламиз. Ҳар доим ғалаба қозониб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарамиз", - деди Шаҳрам Ғиёсов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!