Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевга: "Қайтиш ниятинг бўлса, мен кутаман", Эргашев ҳам унга жавоб берди...

  • 26 январь, 2022, 19:50
  • 1
  • Бокс

Шоҳжаҳон Эргашев ўз фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Бунга Шаҳрам Ғиёсов ҳам муносабат билдирди.

"Тугалланмаган жангимиз бор эди сен билан ўртоқ, лекин спорт фаолиятингни якунлабсан… Омад тилайман сенга, агар қайтиш нияти бўлиб қолса, мен кутаман,"- деб пост қолдирган Ғиёсов.

"Мен ҳам сени учратганимдан хурсандман. Сенинг спортдаги фаолиятингни ҳурмат қиламан. Сен жуда кучли боксчисан. Албатта мен ҳам сен билан жанг қилишни хоҳлар эдим, афсуски мен боксни ташладим. Лекин отам билан гаплашишим керак, агар у менга рухсат берса, сен билан жанг қилишга тайёрман. Аммо тайёргарлигинг юқори бўлсин. Мен ҳам сен билан ҳисобни ёпиб, боксни тамомлашни истар эдим. Сенинг ҳам келгуси ишларингга омад", - деб Шоҳжаҳон Эргашев унга жавоб постини қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчи ўзаро бир маротаба 2012 йил ҳаваскор боксда тўқнаш келган ва унда Шоҳжаҳон Эргашев ғалаба қозонган эди.

image_2022-01-26_20-07-08

image_2022-01-26_20-07-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/01/2022 20:22
Эх йигитлар! Спаринг туша колинглар, лекин асло бир-бирингиз билан тушманг! Икковингиз хам чемпионлик камарини уртага куйсангиз, майлин. Икковингизга хам омад