Шаҳрам Ғиёсов учун янги вазндаги чемпионлар жанг олдидан тарозига чиқди, 3 камар бирлаштирилади (видео)
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) WBC ва IBF камарлари эгаси Эррол Спенс якшанба тонгида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида WBА чемпиони Йорденис Угас билан 3 та камарлар бирлаштирувчи жангида рингга кўтарилади. Ушбу баҳс олдидан вазн ўлчаш ва "face to face" маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Эррол Спенс 66,33 кг, Йорденис Угас 66,56 кг тош босди.
Эслатиб ўтамиз, IBF камарига мағлубиятдан олдин Қудратилло Абдуқаҳҳоров даъвогар эди. Шунингдек, яна бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам 7 май куни айнан шу вазнга кўтарган ҳолда жанг ўтказади.
Фикрлар