Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига борувчи терма жамоа таркибига киритилди

  • 11 октябрь, 2021, 10:50
  • 5
  • Бокс
Жорий йилнинг 22 октябрь – 7 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.
 
Ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган мусобақага ҳамюртларимиз ҳам астойдил тайёргарлик кўришмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамизнинг бу таркибига Рио олимпиадаси вице-чемпиони, 2017 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам киритилган.
 
Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг), Абдумалик Халоков (-60 кг), Мужибулло Турсунов (-63,5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Саиджамшид Жафаров (-75 кг), Одилжон Аслонов (-80 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг), Лазизбек Муллажонов (+91 кг) жой олди.
 
Боксчиларимиз бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.
 
манба: minsport.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 00:13
Шаҳрам ва Ҳасанбойнинг таркибга қўшилгани ҳам зўр бўлибди. Мусобақага бўлган қизиқишни янада орттиради. Нодиржон, Абдумалик Ҳаллақов, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Лазиз Муллажоновлар ва қолган йигитларимизнинг ҳам жангларини кузатиш жуда қизиқда. Очиғи номларини юқорида ёзганим шу йигитларнинг барчасидан Чемпионликни кутмоқдамиз. Омад йигитлар, биз барчангизга ишонамиз. Олға ўзбегим.
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 00:05
ИЯЯЯ Янгилик, Фанат Қаҳрамонов, Санжар Турсунов, Элнур ва севимли Бобоусмонлар Қанииии??? Узр лекин
Очиғи таркибни ўқиб жуда ҳурсанд бўлдим. Насиб қилса Шу сафарги ЖЧ да ҳам натижалар яҳши бўлиб ўз ўрнимизни сақлаб қоламиз Инша Аллоҳ. Медал жамғаришда 1-ўринни эганлаймиз. Таркиб зўр, кўз тегмасин бу сафар мураббийларга катта раҳмат. Токиодаги олимпиядадан сўнг кўзлари очилибди. Омадларини берсин.
Baxil Alihuja
12/10/2021 10:16
Олимпиада боксида хам жамоа хисобида 1-уринни олишимиз мумкин эди, лекин юкоридаги амалдорлар Президент маслахатчиси Абдувахитов, спорт вазири Абдухакимов ва МОК котиби О.Косимовларни калтабинлиги ва нафси туфайли, бор-йуги 1та медал олинди, холос! Юкоридаги амалдорлар спорт у ёкда турсин, хатто аппеляцияни билмайди, спортчиларга кушилиб нега бориб келишди? Ким жавоб бера олади? Куйидаги сухбат бу учовини кирдикорларини очиб курсатади.
Baxil Alihuja
12/10/2021 10:10
Олимпиада бошланишидан аввал Узбекистон МОК да Узбекистон президентини спорт ва ёшлар буйича маслахатчиси Абдужаббор Абдувахитов, спорт вазири Абдухакимов, МОК бош котиби Косимовлар иштирокида мажлис булибди. Косимов юкоридагилар рухсати билан мажлисни очгач, гап бошлабди:
Косимов:-Жаббор ака, Азиз ака, олимпиадага хаммаси тайёр.Шу бахона анча пул йигиб куйдим, сизларга олиб кириб бераман.
Абдувахитов:-Максад камрок медаллар олиш, Спортчилардан купрок пул ишлаш!
Абдухакимов:-ХА, шундай булиши керак! Хар бирига 200минг берсак, бизга нима колади? Кам медал олиб, бизни эмас, бунда спортчиларни айблаш керак!
Косимов:-Хаммаси белгиланган! Кам медал олиш учун спортчиларга Токиога кетишдан бироз аввал вакцина килдик, хали тулик тиклангани ЙУК. Купрок пул ишлаш учун спортчиларга мухтарамни куёви бренди остидаги жоха га тегишли формаларни кийишга мажбурладик.
Абдухакимов:-Бука формаларини нима килдинглар? Бизда шартнома бор эди-ку? Бука жахонда уз урнига эга ва кулай, стандартга мос бренд-ку?
Косимов:-Бука бизга пора беришдан бош тортди!Тугри, Бука синалган ва спортчиларимиз учун кулай эди! Лекин спортчиларимиз учун кулайлик керак эмас, уларни купрок медал олишидан бизга факат зарар булади! Бунинг устига Бука тендерда ютиш учун, шартномани узайтириш учун етарли совга бермади!
Абдувахитов:-Агарда жохага тегишли спорт формалари булса, жуда яхши! хатто пора бермаса хам шу жоха кийимларига спортчиларимизни мажбуран кийгизамиз! Чунки жохадан узим пулни оламан.
Абдухакимов:-Тугри, ростдан хам Бука дагилар узидан кетишди! Бизни рухсатимиз билан шу даражага етиб, арзимас совга берибди-ми? Бизни спортчиларга нокулай булган спорт кийимлари бермасак, роса медал олиб келишади. Кийим-кечакдан яна пул ишлашимиз керак, катнашчиларга мусобакадан ташкари яна бошка кийим-кечак таркатиб, давлатдан шуни ечволишимиз кере! Ойбек, тушундинг-ми? Очилиш маросимида барчага костюм-шим, куйлак, галстук таркатасан!Бизнинг рахбарларга тегишли кийимлар сотилмаётган экан!
Косимов:-Очилиш маросимида хам спорт кийими кийса булмайди-ми? Бошка жамоалар спорт кийимида чикади-ку?
Абдухакимов:-Бизнинг кийимлар утмаяпди-де! Бунинг устига биз хам делегацияда бориб, уйнаб-кулиб келишимиз керак.Мен спорт вазири булсам хам, спортчи эмасман.Спорт кийими менга ярашмайди. Харом еганимдан корним осилиб колди.
Абдувахитов:-Жуда тугри, бизани чикарган кийимларни спортчиларга утказиб, давлат пулини уз хисобимизга утказамиз! Дзюдочиларга пул мукофоти берсак кандай буларкин?
Косимов:-Боксчиларга бера колайлик? Дзюдочилар хали тузук натижага эришмади...
Абдувахитов:-Шунинг учун дзюдочиларга берамиз! Боксчилар бизга беришмади-ку, хаммаси профессионалга утиб, рахбарларни эсдан чикарди.
Абдухакимов:-Бермай узимизга олиб колайлик? Бизда хам оила бор! Харом ейишга урганиб колдик!
Абдувахитов:-Очлик килма! Ойбек, хар бир дзюдочига пул ажрат, бир кисмини кайтаришса олиб кирасан!
Косимов:-Хуп, Жаббор ака! Байрокни кутаришни кимга топширамиз? Чусовитина ва боксчилардан бирига топширмокчимиз...
Абдухакимов:-Канча беришар экан? Байрок кутаргани учун бизга бериши керак. Чусовитина 7та Олимпиадада катнашиб, роса пул йигган, берармикан?
Косимов:-Чусовитинадан пул сурай олмайман, хурмати бор! Бобоусмон эса, президент земаси. Байрок учун Бобоусмондан пул оларман.
Абдухакимов:-Булмаса Чусовитина байрок кутармасин, бошкасига сот! Бобоусмонинг хам булмайди, миллий гурури йук!
Абдувахитов:-Боксчилардан Жалолов кутарсин. Биз Олимпиадада уни ютишини биламиз. Бобоусмон президентни земаси, медал ололмайди. Байрок кутариб чарчаб колдим деб бахона килиб юрмасин. Жалолов ютгач, президент кабул килади, шунинг учун байрокдор булади.
Абдухакимов:-Бу спортчилар ютсагина олтин медалга 4йилда 1марта 200минг олса, мен бу пулни левийни хисобламаганда 1йилда бемалол топаман. Олимпиадага бориб мазза килиб келайлик.
Косимов:-Азиз ака, сиз ва мен ва яна бир нечта харомхурлар давлат хисобидан мазза килиб келамиз. Хавотир олманг!
Абдувахитов:-Бемалол давлат хисобидан, халк хисобидан бориб мазза килиб келинглар, факат маддох журналистлардан олинглар. Кейин, агарда спортчиларимизга нохаклик килинса, жим утирларинг! Боксчиларимизга хакамлар карши чикса, хакамга кушилиб узимизникиларни ёмонланглар!
Абдухакимов: Хар гал катнашганимизда спортчиларимиз нега бошка спорт делегациясидагилар аппеляция беришади, биз эса хеч качон бермаганмиз дейишмокда.
Абдувахитов:Санларга халк хисобидан уйнаб келларинг девоман. Аппеляция бермаларинг! Бизга куп медал керак эмас!
Косимов: Аппеляция узи нима?
Абдухакимов:Аппеляция хакамлардан раддия.Жаббор ака, аппеляция бермаймиз. Чунки кандай беришни хам билмаймиз-ку
Косимов:-Адолатсизликда шикоят ёзмасак, халк бизни ёмонлайди-ку? Буш келсак, медал ололмаймиз!
Абдухакимов:-Максад медал олиш эмас, бизани дам олишимиз! Дам олишда хам, ишда хам хеч качон халк учун харакат килмаганман! Шу вактгача хеч бир узбекистонлик спортчини куллаш уёкда турсин, узбекистонлик фукаро манфаатини уйлаб бирон иш килинганини эслолмайман!
Абдувахитов:-Жуда тугри! Энг аввало уз корнимиз, халк манфаати эса охирги уринда! Мана футболни улдирдик, лекин спортни хеч Узбекистонда улдиролмаяпмиз-де?
Косимов:-Спорт юртимизни машхур килади-ку?
Абдухакимов:-Йук, биз халкимизни оксоч ва мардикор килишимиз керак! Шу максадда Шерматов деган эшак ва Шин деган карис билан анча иш килдик.Тугри-ми Жаббор ака? Бир марта шикоят килмокчи булган бир узбекистонлик спортчини спортдан хам, Ташки ишлар вазирлигидан хам четлатилган экан!
Абдувахитов:-Жуда тугри!Олимпиадада кам медал олишимизни асосий сабаби, болаларни мактабда жисмоний тарбиясини камайтирдик. Шунинг учун укувчиларимизни билимини пасайтирдик, уларни россия ва хитойга оксоч ва мардикор килиб сотамиз!
Косимов: Халкимиз жуда матонатли, натижаларини пасайтириш кийин булмокда. Олимпиячиларни мен пасайтиришга эришдим.Лекин Параолимпиячиларимиз жуда яхши катнашишмокда.
Абдухакимов:-Ман паралимпиячиларни хам пасайтираман.Уларга шароит яратмаяпмиз.Аста натижа йуколиб кетади.
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 14:16
Спортни ўлдиришга хизмат қиладиган, карупцияҳўр амалдорларнинг бу мешдай қоринлари бир кун келиб, ёрилиб кетишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Улар ҳалқнинг ғазабига учраб, қарғиш олган кимсалар бўлиб қолади!!! Суҳбатни ўқиб ҳайратдаман... Аслида ҳам диярли шундайлигига мен аминман.