Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев вазнида мутлоқ чемпион Жош Тейлорнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида WВА, WВО, IBF, WBC ва Тhe Ring камарлари эгаси британиялик Жош Тейлор (18-0, 13КО) навбатдаги жангини WВО йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган ўз ҳамюрти Жек Кэттераллга (26-0, 13 КО) қарши ўтказади. Мазкур баҳс 18 декабрь куни Глазго шаҳридаги "SSE Hydro" аренасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида ҳамюртларимиз Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Фикрлар