Шаҳрам Ғиёсовнинг жанги "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади
Аввал хабар берганимиздек профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни (АҚШ вақти билан) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Унинг навбатдаги рақиби АҚШлик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Берилган маълумотларга кўра Ғиёсовнинг жанг 27 апрель куни Тошкент вақти билан тонгги соат 06:30да "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. Мазкур жангда ҳам юртдошимизга омад тилаймиз.
Фикрлар