Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби камар учун рингга кўтарилади

  • 24 ноябрь, 2020, 21:38
  • 0
  • Бокс

Рио олимпиадаси чемпиони, профессионал бокснинг супер ярим ўрта (66.6кг) вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ўзининг навбатдаги жангини 27 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида ўтказади. "Matchroom" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида қозоғистонлик чармқўлқоп устасига Жулиас Индинго рақиблик қилади. Жанг IBF Inter-Continental камари учун бўлиб ўтади.

Данияр Елеуссинов фаолияти давомида 9 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 5 тасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.

Жулиас Индинго эса 25 маротаба жанг қилиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 12 жангини муддаттидан олдин якунлаган. 2 та мағлубиятини эса чемпионлик жангларида Режис Прогрейс ва Теренс Кроуфорддан қабул қилиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Рио Олимпиадасининг 69 кг вазн тоифаси финалида Елеуссинов ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовдан устун келган эди.

елауссинов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!