Шаҳзод Музаффаров рақибига имконият қолдирмади

Айни кунларда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.

54 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳзод Музаффаров украиналик Елмир Набиевга қарши рингга кўтарилди. Ишончли тарзда ҳаракат қилган ҳамюртимиз якунда 5-0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Энди боксчимиз финалда қозоғистонлик Махмуд Сабырхан билан жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Миразизбек Мирзаҳалилов ва Филиппин вакили Иан Кларк Баутиста тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!