Шаҳзод Убайдуллаев

Янги мавсумга БААда тайёргарлик кўраётган "Шахтёр" жамоаси бугун ушбу йиғин доирасида ўзининг учинчи назорат ўйинини ўтказди. Бу сафар солигорскликларга маҳаллий "Лива" (3-дивизион) клуби рақиблик қилди.

Ҳужумларга бой тарзда кечган учрашувда "кончилар" 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, "Шахтёр"нинг биринчи голига ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаев муаллифлик қилди. У бугун асосий таркибда майдонга тушди ва фаол ҳаракат қилди.

Назорат ўйини

"Шахтёр" (Беларусь) — "Лива" (БАА) 4:0

Голлар: Убайдуллаев (11), Дарбо (39), Подстрелов (65), Макаренко (87).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ismoil Ismatov
26/01/2021 23:02
Gazini bos Shahzod
Ismoil Ismatov
26/01/2021 23:02
Gazini bos Shahzod

Минбар

Барча блоглар