Шаҳзода Эрлинг ва қойилмақом “Аталанта”. Евроҳафталикнинг топ-10 воқеаси

“Арсенал” яна ютқазмади

2020 йил бўйича топ-5 ликда фақатгина учта жамоа ҳали мағлубият нималигини билгани йўқ. “Лацио” Италия Кубогида мағлубиятга учради, “Ювентус”да омадсизликлар бўлди. “Реал” ва “Барселона” ҳам ютқазди. “Манчестер Сити” ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. “ПСЖ” ва “Ливерпуль” шу ҳафта Чемпионлар Лигасида мағлубият таъмини татиб кўришди. Бор-йўғи учта жамоа – “Верона”, “Бавария” ва “Арсенал” ютқазгани йўқ. Артета “Олимпиакос”ни меҳмонда енгганидан сўнг мағлубиятсиз серия 9 тага етди.

  1. Черишев ўз жамоасида рекорд қайд этди

Фақатгина ғолиблар ҳақида гапирилмайди, футболда шахсий ютуқлар ҳам тилга олинади. Испаниянинг “Валенсия”си “Аталанта”дан тўртта гол ўтқазиб юборишди. Агарда Черишевнинг зарбаси бўлмаганда, жавоб ўйини ўз аҳамиятини йўқотган бўларди. Россиялик футболчи “Валенсия”да рекорд қайд этди – жамоанинг тарихида ҳеч бир футболчи Чемпионлар Лигаси мусобақасида заҳирадан майдонга тушиб, икки дақиқа ичида гол урмаган эди. Бир пайтлар Сольдадо заҳирадан майдонга тушганидан тўрт дақиқа ўтиб “Бурсаспор” дарвозасини ишғол қилган эди. Денисга эса икки дақиқа етарли бўлди.

  1. Лондондаги ўйинни дарвозабонлар қутқариб қолди.

“Атлетико” ва “Ливерпуль” ўйинида атиги битта сэйв қайд этилди – Алиссон Моратанинг зарбасини қайтарди. Парижда эса Бюрки иккита зарбани қайтарган бўлса, Навас битта сэйв амалга оширди. Ўша ўйин ҳақида гапирилганда, Холанд биринчи эсланиши мумкин, ёки энг яхши футболчилар дея Хакими, Витсельлар тан олишини мумкин, аммо дарвозабонлар эмас. Миланда Голлини уч марта “Аталанта”ни қутқарганини айтиб ўтишимиз мумкин. Лекин ҳеч бирини Льорис ва Гулачи иккаласи қайд этган 10 та сэйвга таққослаб бўлмайди. Льорисга “ўйиннинг энг яхши футболчиси” соврини топширилди. Гулачи эса УЕФА рамзий жамоасига киритилди. Льорис “шпорлар”нинг камбек қилиши учун имкониятни сақлаб қолди.

  1. Жеррард камбэк қилишни унутмаган

66 дақиқагача Жеррарднинг жамоаси “Брага”га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Кейин эса Янис Хаджининг дубли ва Арибонинг голи “Рейнджерс”га ғалабани тақдим этди. Жеррард қишда “Генк”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячисини жамоага таклиф этиб тўғри иш қилган. Англиялик мутахассиснинг фаолиятида яна битта камбэк бор энди. Стивен футболчилик фаолиятида ҳам “Ливерпуль”га “Олимпиакос” ва “Милан”га қарши ўйинларда камбэк қилишда ёрдам берган эди. Энди эса мураббий сифатида камбэкка эришди.

  1. Умумий натижалар хурсанд қилди

Чемпионлар Лигасининг биринчи ўйинлари ўртача статистикаси - ҳар бир ўйинга 2,5 та гол тўғри келади (бу учун “Аталанта”га раҳмат), Европа Лигасида эса – ҳар бир ўйинга 2,75 тадан гол тўғри келяпти. Жавоб ўйинлари янада шиддатли тус олади.

Холанднинг дубли, Жотанинг хет-триги , Хаджини ҳам дубл қайд этганини айтиб ўтдик, бу ерда эса Ляказетьнинг ғалаба голини киритганини эслатиб ўтмоқчимиз, Камада “Зальцбург”га учта гол урди, “Реал”га қарши ўйинда дублга эришган “Брюгге” футболчиси Деннис бу сафар “МЮ”ни “хафа қилди”, лекин Марсьял “Қизил иблислар”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Лукаку Европа Лигасининг кетма-кет олтинчи ўйинида гол уряпти, “Рома”даги Карлос Перес эса “Гент”га ғалаба голини киритди. Ҳужумчилар бизни зериктириб қўйишмади.

  1. Жота хет-триклар давомчиси

Европ Лигаси тарихида бир мавсумда бир нечта хет-трикни қайд этган футболчилар жуда кам. 2010/2011 йилги мавсумда Фалькао “Порту” сафида 3 та хет-трикни амалга оширган эди. Келаси мавсумда эса “Шальке” футболчиси Хунтелар 2 та хет-трик қайд этди. Кетма-кет икки ўйинда, “Витория” ва “Твенте” дарвозасига учтадан гол киритган эди. “Рома” ҳужумчиси Жеко эса кетма-кет бўлмаса-да, 2 та ўйинда хет-трик қайд этганди. Кейинчалик “Локомотив” футболчиси Мануел Фернандеш шундай натижа кўрсатган. Ниҳоят, яна бир футболчи улар сафига кирди. “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Жота охирги 2 ўйинда 6 та гол урди. “Бешиктош” ва “Эспаньол”га қарши ўйинларда хет-трик қайд этди.

  1. “Ливерпуль” Мадридда ютқазди

Симеоне Мадридда ишлай бошлаганидан сўнг, “Атлетико”нинг ҳимоявий ўйини ҳеч кимга янгилик бўлмай қолди. Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Облак ҳар доим жамоасини муқаррар голлардан қутқарар эди. Бу сафар эса ундай бўлмади. “Ливерпуль” Ян дарвозасига бирор маротаба аниқ зарба бера олмади. Фелипе ва Савич юқори даражада ўйин кўрсатишди. Клоппнинг тактикаси ўхшамади. Симеоне эса дурранг учун ҳаракат қилаётган эди. Сауль буни хоҳламади ва “Ливерпуль” дарвозасига гол урди. “Ливерпуль” Англияда бошқача ўйин намойиш қилишини биламиз. “Атлетико” ҳам меҳмондаги баҳсларда эҳтиёткор ўйнашни билади.

  1. “Хетафе”дан сенсацион натижа

“Аякс” “Ювентус” ва “Реал”ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юбора олган. Лекин “Хетафе”дан 2 та гол ўтказиб юборди. Голландияликлар еврокубокларнинг меҳмондаги баҳсларида охирги марта 2017 йил 24 августида ютқазган эди. Ўшанда “Русенборг” “Аякс”ни ўз уйида мағлуб этиб Европа Лигаси саралаш баҳсларидан чиқариб юборган эди. Кейин эса голландияликлар Грац, Киев, Мюнхен, Лиссабон, Афина, Мадрид, Турин,Лондонга боришди. Бирортасида ҳатто дурранг қайд этмади. Фақатгина ғалаба қозонаётган эди. Лекин “Хетафе” бу рўйхатни давом этишини истамади.

  1. Холанд Мбаппега “дарс ўтди”

Дюгарри тўғри гапирди, Килиан агарда Эрлингдек таассурот қолдирса, “Олтин тўп”ни олади. Норвегиялик ҳужумчи бутун бошли “ПСЖ”га сабоқ бера олди. Дортмунддаги ўйинда Холанд иккита голни Навас дарвозасига жойлаб қўйди. Аммо бу ўйинда интрига сақланиб турибди. Ахир, Неймар меҳмонда гол урди. Парижда эса “Боруссия”га қийин бўлади.

  1. “Аталанта” Европани ҳайратга солди

Худди “Хетафе” сингари “Аталанта” ҳам евроҳафталикда сенсацион натижа қайд этди. Йосип Иличич, Гомес, Хатебур, Де Рон каби футболчилар идеал ўйин ўтказишди ва “Валенсия” устидан ишончли ғалабани қўлга киритишди. “Аталанта” жамоаси сўзсиз ҳафта қаҳрамони. Гасперини жамоаси бу билан тўхтаб қолмасдан ўз устида яна ва яна ишлаши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!