"Шальке" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Бастиан Очипка билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Унга кўра томонлар 2023 йилга қадар тузилган келишувни имзолашган. Таъкидлаш керакки, улар ўртасидаги амалдаги шартнома жорий мавсум якунига қадар имзоланган эди.

Маълумот учун, Очипка “Шальке”га 2017 йил “Айнтрахт”дан 4,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 78 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 15 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!