"Шальке"га қарши ўйиндан олдин "Боруссия" Дортмунд жиддий йўқотишларга учради

  • 13 мая, 2020, 10:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячилари Аксель Витсель ва Эмре Жан "Шальке"га қарши бўлиб ўтадиган Бундеслиганинг 26-тур учрашувини ўтказиб юборади.

Sport Bild нашрининг ёзишича, юқоридаги икки футболчи ҳам 9 май кунги машғулотларда жароҳат олган. Энди гельзенкирхенликларга қарши ўйинда уларнинг ўрнини Томас Дилейни ва Юлиан Брандт эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Дортмунд — «Шальке» учрашуви 16 май куни бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию