“Шанхай СИПГ”нинг Доҳадаги машғулотида қатнашган Одил Аҳмедов ўзига рақам танлади (Фото)
Ads

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ”да давом эттиради. Ҳамюртимиз хитойликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда олдинроқ хабар бериб ўтгандик.

3 январь куни Доҳага йўл олган “Шанхай СИПГ” машғулотларни бошлаб юборди.

Унда Одил Аҳмедов ўзининг севимли 25-рақамида қатнашаётгани эътиборимизни тортди.

Демак, янги мавсумни ҳамюртимиз катта эҳтимол билан 25-рақамда бошлайди.